

Ройс Бундеслигада дебют учрашувини 2009 йилнинг 9 августида “Боруссия” (Мёнхенгладбах) таркибида ўтказган. 2012 йил футболчи Дортмунднинг “Боруссия”сига кўчиб ўтган. 300 та учрашув давомида Марко 130 та гол урди ва 85 та голли узатмани амалга оширди. Дортмундликлар сафида у икки бор Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Жорий мавсумда Ройс “Боруссия” таркибида барча турнирларда 32 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.



