

«Сердар Азмун 2016 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Биз ҳужумчини бу ютуқ билан табриклаймиз ва тўхтаб қолмаслигини тилаймиз!» — деб ёзилади «Ростов» клуби расмий сайтида.
Бу мавсумда 21 ёшли ҳужумчи «Ростов» сафида 6та гол урди. 2016 йилда Азмун ЖЧ-2018 саралашида Эрон терма жамоаси таркибида 4та гол урди.



