

РФИ матбуот хизмати хабарига кўра, "Краснодар" дарвозабони Матвей Сафонов ва Москванинг "Спартак" клуби хавбеки Антон Зиньковский учрашувда қатнашмайди.
Манба берган хабарга кўра, "Оренбург" билан ўйинда дарвозабоннинг елкаси шикастлангани учун майдонга тушмайди. Зиньковский эса шамолллаб қолгани учун ўйинни ўтказиб юборади.
Тожикистон ва Россия ўртасидаги баҳс 17 ноябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Валерий Карпин шогирдлари 20 ноябрь куни Ўзбекистонга қарши баҳс ўйнайди.



