Роппа-роса 15 йил олдин 16 ёшли Руни АПЛдаги илк голини киритганди + ВИДЕО

Aziz Tukhtamuradov
19 окт 2017
Бундан 15 йил олдин, 2002 йилнинг 19 октябрида Уэйн Руни Премьер-Лигадаги ўзининг илк голини киритганди.

Ўшанда 16 ёшли футболчи кетма-кет 30та ўйиндан мағлубият нималигини билмаётган "Арсенал" дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилганди ва "Эвертон" ғалабасига ҳиссасини қўшганди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, АПЛнинг яқинлашиб келаётган турида "Эвертон" "Арсенал" билан ўйнайди. Бунгача 14 маротаба "канонирлар" дарвозасини ишғол қилган Руни ушбу ўйинда ҳам гол кирита олармикин?

(TAS-IX эмас)



Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Sky Sports