Роналдунинг либоси Туркиядаги воқеалар сабаб аукционга қўйилади

Mirjalol Normatov
8 фев 2023
“Аталанта” ва Туркия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Мериҳ Демирал ватанидаги талофатлар ортидан турк халқи учун ёрдам йиғишга ҳаракат қиляпти.

У твиттердаги саҳифасида собиқ жамоадошлари Криштиану Роналду, Леонардо Бонуччи ва Пауло Дибала билан суҳбатлашгани ҳақида ёзди. Айтилишича, ҳар уччала футболчи Туркиядаги воқеалардан чуқур афсусда эканини билдириб, зилзила талофатларини бартараф этиш учун тузилган “Ahbap” фондига имзоли либосларини жўнатишга ваъда берган. 

Мериҳ Демирелнинг таъкидлашича, либослар ким ошди савдосига қўйилади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia