

Мутахассиснинг фикрича, Криштианунинг буюклигини исботлаш учун Жаҳон кубоги шарт эмас.
Буюклик учун ЖЧ шартми?
Роберто Мартинес ЖЧ-2026 олдидан Роналдунинг мероси ҳақида шундай деди:
"У Жаҳон кубогини қўлга киритадими ёки йўқми, барибир барча замонларнинг энг буюк футболчиси бўлиб қолаверади. Бу борада менинг фикрим қатъий".
Терма жамоанинг мақсади:
Мураббий Португалия миллий терма жамоасининг олдига қўйилган вазифалар ҳақида ҳам гапириб ўтди:
"Бизнинг асосий масъулиятимиз — Жаҳон кубоги учун курашишда энг яхши имкониятларни яратиш. Бунга доимий таҳлил, ўз устимизда ишлаш ва Миллатлар лигасидаги муваффақиятга ёрдам берган ўша жанговар кайфиятни сақлаб қолиш орқали эришамиз", — деди Мартинес.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Роналду Португалия миллий терма жамоаси билан фаолиятидаги сўнгги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Унинг коллекциясида фақатгина ушбу нуфузли соврин етишмаяпти.



