Роналду 2027 йилда "Ал Насср"ни тарк этиб, фаолиятини якунлаши мумкин

Sherzod Nurmatov
23 янв 2026
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду амалдаги шартномаси тугайдиган 2027 йилнинг ёзида "Ал Насср"ни тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, португалиялик ҳужумчи фаолиятини якунлаши эҳтимоли жуда юқори. Футболчининг вакиллари Роналду Саудия Арабистони чемпионатини тарк этганидан сўнг жаҳон жамоатчилиги қизиқишининг кескин пасайиб кетишини олдини олиш бўйича махсус режа устида иш олиб бормоқда.

Роналду 2023 йилдан бери "Ал Насср" сафида тўп тепиб келмоқда. 40 ёшли футболчи ушбу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 16 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчи фаолияти давомида жами 960 та гол муаллифи бўлган. У аввалроқ 1000 та гол маррасига етишни мақсад қилганини ҳам таъкидлаган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: x.com/JacobsBen