

Собиқ футбол афсонаси теннис мураббийи Патрик Муратоглунинг академиясидаги тадбирга борди.
"Бугун мен теннисни футболдан кўра кўпроқ ёқтираман. Бу ақлбовар қилмас. Мен ортиқ футбол кўра олмайман - у ҳозир жуда зерикарли. Лекин, 5 соат теннис томоша қилиб ўтиришим мумкин.
Мен ҳафтасига 3 марта машғулот ўтказяпман ва анча рақобатбардош бўлиб қолдим. Бэкхендни ҳисобга олмаганда теннис ўйиним борган сари кучайиб бормоқда", - деди Роналдо.




