

Ҳужумчига “Рома“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. 29 ёшли футболчига “Рома“дан ташқари АПЛнинг бир қатор жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида “Боруссия М“ ҳам футболчисини 30-35 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, “Боруссия М“ Тим Кляйндинст ўтган ёзда 7 миллион еврога сотиб олганди. У жорий мавсум Бундеслигада 30 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 16 та гол ва 9 та голли узатма бор.



