«Рома» спорт директори Вальтер Сабатини Эдин Жеконинг ўрнига «Интер» вакили Мауро Икардини сотиб олмоқчи, деб хабар бермоқда Corriere della Sera нашри.
Сабатинининг ушбу қарорини Рим клуби бош мураббийи Спаллетти ҳам маъқуллади. Шу боис пойтахтликлар ушбу трансферни ёзда амалга оширишмоқчи. «Рома» «Нерадзуррилар»га етарли миқдорда пул беришга тайёр.