

27 ёшли футболчи Германия чемпионатининг 6-турида «Вольфсбург»га қарши ўйинда (5:1) захирадан майдонга тушиб 51-60-дақиқалар оралиғида 5та гол урди.
Левандовски бир йўла 4та сертификатга эга бўлди: энг тезкор хет-трик учун (3 дақиқа ва 22 сония), энг тезкор покер учун (5 дақиқа ва 42 сония) ва энг тезкор пента-трик учун (8 дақиқа ва 59 сония). Бундан ташқари у Бундеслигада захирадан майдонга тушиб энг кўп гол урган (5та гол) футболчига айланди, деб хабар бермоқда Бундеслига расмий сайти.



