

“Салоҳ Рамос билан контактда бўлишдан қочади. У Серхионинг яқинига йўламайди. Ўша вазият ҳали кўп муҳокама қилинади.
Охирги вақтларда “Реал” кучайди, улар яхши формада. Ўйлашимча, “Реал” ўз майдонида ютиши шарт. Асосийси эса Зидан ихтиёрида доимо ўйин тақдирини ҳал этоладиган футболчилар бўлган. Бу “Ливерпуль”дан ўтиш мумкин”, дейди Карлос.
Эслатиб ўтамиз, “Альфредо ди Стефано”даги учрашув 6 апрель куни, жавоб ўйини эса 14 апрелда “Энфилд”да бўлиб ўтади.



