Ривалдонинг ўғли Еврокуболардаги дебют учрашувида гол урди

Aslanov Jasurbek
28 июл 2017
Бухарестнинг “Динамо” клуби ярим ҳимоячиси, бразилиялик машҳур футболчи Ривалдонинг ўғли Ривалдиньо Европа лигаси 3-саралаш босқичи доирасида “Атлетик” (Бильбао) дарвозасига гол уришга эришди.

Еврокубокларда дебют ўйинини ўтказаётган 22 ёшли футболчи иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва учрашувнинг 54-дақиқасида ўйинда ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувни бевосита стадиондан кузатиб борган Ривалдо эса ўғлининг голини ўта ҳаяжонли тарзда нишонлади.

Бухарестнинг “Динамо” клуби бразилиялик Ривалдиньо билан жорий йилнинг февраль ойида шартнома тузганди. Илгари у ўз юртида “Пирасикаба” ва “Пайсанду” клубларида тўп тепган.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sports.ru