Ж.Реднапп: “Ман Сити” ё “Ливерпуль”дан бирини танлаш, бу худди "Месси ё Роналду?" сўровига ўхшайди”

Eldor Akmurzayev
25 июн 2020
Мерсисайдликлар собиқ футболчиси ва ҳозирда Sky Sports шарҳловчиси ҳамда эксперти бўлиб ишлаётган Жейми Реднапп АПЛ етакчиларини ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити” ёки “Ливерпуль”? Бу худди “Месси ёки Роналду?” сўровига ўхшайди. Қайси бирини афзал кўрасиз? Иккаласи ҳам ишларини аъло даражада уддалашмоқда.

“Ман Сити”нинг ўйини кўпроқ ярим ҳимоядан қурилган, улар тўпга эгалик қилишни хуш кўришади. “Ливерпуль” эса фарқ қилади, уларда “Кристал Пэлас”га қарши ўйиндаги сўнгги голда мўжизавий тарзда ҳаракат қилган ажойиб ҳужум учлиги бор. Мана нима учун “Ливерпуль” ҳужумга ўтганда жуда тез ҳаракат қилади.

Иккаласининг ўйинини кузатиш завқ бағишлайди. Аммо баъзиларга Роналду, бошқаларга эса Месси ёқади. Ҳаммаси қандай футболни яхши кўришингизга боғлиқ, дейди Реднапп.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports