

Дастлаб "Барселона"нинг икки голи фол ва офсайд сабаб бекор қилинди. Шундан сўнг мезбонлар ўйинчиси Микель Оярсабаль 32-дақиқада ҳисобни очди. 70-дақиқага келиб захирадан ўйинга қўшилган Маркус Рэшфорд мувозанатни тиклади. Аммо, орадан бир дақиқа ўтиб мезбонлар ҳужумчиси Гонсалу Гедеш жамоасига уч очко келтирган голга муаллифлик қилди.
"Барселона" айни дамда 20 ўйиндан сўнг 49 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда, "Реал" ҳисобида 48 очко бор. "Реал Сосьедад" эса 24 очко билан 8-ўринга жойлашган.
19 янв 2026, 01:00
Real Sociedad — FC Barcelona

2 – 1
Тугади





