

Мадрид клуби форвардни қўлга киритиш учун ўз тарбияланувчиси, ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай оладиган Начони трансфер қилишга тайёр. Ундан ташқари, 33 ёшли ҳимоячи билан бирга 80 млн евро ҳам "Наполи" ҳисоб-рақамига бориб тушади.
Осимхен учун ҳозирда "Бавария" ҳамда ПСЖ жамоалари ҳам кураш олиб бормоқда. Ушбу мавсумда ҳужумчи 29 ўйинда 25 гол ва 5 ассист қайд этди.



