«Реал» — «Депортиво». Роналду, Модрич ва Бензема қайдномага киритилмади

Narzulla Saydullayev
10 дек 2016
«Реал» ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Карим Бензема «Депортиво»га қарши баҳсда майдонга тушишмайди.

Француз мушакларидаги муаммолар туфайли жума куни якка тартибда шуғулланди. Шу боис «Депортиво» билан баҳсда унга дам берилади.

«Реал» устози Зинедин Зидан Криштиану Роналдуда ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди. Унга Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан олдин хордиқ олиш имконияти яратиб берилади. Баҳсни Лука Модрич ҳам ўтказиб юборади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: realmadrid.com