«Реал» — «Ал-Садд». Рауль ўзининг хайрлашув учрашувида гол урди

Narzulla Saydullayev
23 авг 2013
«Реал» Мадридда «Сантьяго Бернабеу кубоги» учун баҳсда Қатарнинг «Ал-Садд» клубини тор-мор этди - 5:0.
Бу ўйин Рауль учун «галактикос» сафидаги хайрлашув учрашуви бўлди.

36 ёшли испан 23-дақиқада ҳисобни очди, у «Реал» сафида дастлабки бўлимда ўйнади, иккинчи бўлимда эса «Ал-Садд» таркибида ҳаракат қилди. Ундан ташқари Мадрид клуби сафида Иско, Карим Бензема ва Хесе Родригес (иккита) ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, Рауль «Реал» клуби тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru