

Мадридда футболчи билан ушбу мавсумда шартнома имзолаш имкониятларини паст ҳисоблашмоқа.
Бунга сабаблардан бири, Мбаппе янги мавсумда клубга содиқлик учун парижликлардан 70 миллион евро пул олади. Айнан шу нарса Мбаппе бу йил ПСЖдан кетмаслиги учун асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.
"Реал" агар Мбаппе келаси йили эркин агент сифатида клубга келиб қўшиладиган бўлса, футболчининг ўзига 130 миллион евро миқдорида бонус беришлари кутилмоқда.
Шу тариқа, агар Мбаппе бу йил ПСЖда қолиб, келаси йили "Реал"га ўтса, 200 миллион евро атрофида пул ишлаб олиши мумкин.



