

Сегунда иштирокчиси ҳисобланган “Луго” клуби 19 ёшли футболчини бир йилга ижарага олди.
Парагвайлик футболчи ўтган йили қироллик клуби таркибига келиб қўшилган ва мавсумни Испания учинчи дивизонида қатнашувчи “Реал Мадрид Б” жамоасида ўтказган. У 36 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлган.



