Райола Мхитарян "Арсенал"да Санчес билан бир хил маош олишини хоҳламоқда

Tolibjon Qosimov
17 янв 2018, 13:13
"Арсенал" ўйинчиси Алексис Санчес ва "Манчестер Юнайтед" вингери Генрих Мхитарянларнинг алмаштирилиши ҳалигача амалга ошмай келаётгани сабаби маълум бўлди.

Райола (Мхитаряннинг агенти) жараённи секинлаштирмоқда. У мижози "Арсенал"да Санчес билан бир хил маош олишини хоҳламоқда.

Алексис МЮ билан шахсий шартнома борасида келишиб олган, лекин Райоланинг қарорини кутмоқда, - деб ёзди "Calciomercato" мухбири Маттео Педрози твиттерга.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/MatteoPedrosi