Рауль: "Мората "Реал" ва Испания терма жамоасининг муҳим футболчисига айланади"

Aslanov Jasurbek
15 сен 2016, 10:32
"Реал" собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес "Қироллик клуби" форварди Альваро Мората номига илиқ сўзлар айтди.

Мората "Спортинг"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур баҳсида гол уриб, ўз жамоасининг ғалабасини таъминлади.

"Бу гол унга ишонч бағишлайди. Ўйин Мората учун катта аҳамиятга эга эди, у "Реал"га қайтишга муносиблигини исботлади. Альваро "Реал" ва Испания терма жамоасининг муҳим футболчисига айланади. Мен Моратага, у голга муносиблигини айтдим" - дейди Рауль.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca