

Манбанинг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" вакиллари 29 ёшли англияликнинг трансфери бўйича аллақачон "Астон Вилла" билан боғланган. У таркибда Расмус Хойлунд ўрнини эгаллаши режалаштирилган. "Астон Вилла" Уоткинс учун 70 млн евро олишни режалаштирмоқда.
Уоткинс 2024/25 йилги мавсум "Астон Вилла" либосида 54 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 40 млн еврога баҳоламоқда.



