

Унга кўра Марказий минтақанинг икки гуруҳи ғолиблари "Насаф" (Ўзбекистон) ва "Аҳал" (Туркманистон) ўртасидаги ўйин Қаршида ўтказилади. 25 август куни бўладиган мазкур ўйин ғолиби ОФК кубоги ярим финалига чиқади.
Пандемия туфайли G, H ва I гуруҳи баҳслари тўлиғича бекор қилинди. Бугун, 7 июль куни ОФК кубоги плей-офф баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиши керак эди. ОФК қуръани тахминан 4 августга қолдирди.



