

Маълумот учун, Жавоҳир Қаҳрамонов ўтган мавсумни Ўзбекистон Суперлигаси вакили Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида ўтказди. Футболчи Суперлигада жами 25 та учрашувда 2243 дақиқа ҳаракат қилиб, 6 гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилган.
Жавоҳир Қаҳрамонов "Нефтчи" билан шартнома иизолагач шундай деди: "Нефтчи" қандай клублигини яхши биламан, Фарғонага медаллар учун курашиш учун келдим. Тез орада фарғоналик мухлисларга олам-олам қувонч улашиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан! "Нефтчи", ОЛҒА!
Жавоҳир Қаҳрамоновга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!", - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати.




