Расмий хабар: Игорь Голбан Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирув олди

Narzulla Saydullayev
28 июл 2020
Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ - 2022 ва ОЧ – 2023 саралаш босқичи баҳсларига тайёргарлик доирасида 30 июль – 10 август кунлари Тошкентда ўқув - машғулот йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғинга “Навбаҳор”дан уч нафар футболчи – дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячи Игорь Голбан ва ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев чақирилишди.

Терма жамоа йиғинида қатнашадиган барча футболчиларга машғулотларда куч-қувват тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: pfcnavbahor.uz