

Жамоа ўз сафига бразилиялик ярим ҳимоячи Рафаэл Сабинони қўшиб олди. 1996 йилда туғилган футболчи Қозоғистоннинг "Қизил Жар" жамоасидан таклиф қилинди. У фаолияти давомида Украинанинг "Львов", Қозоғистоннинг "Акжайик", Бразилиянинг "Баруери", "Жагуариуна", "Гремио Катадуенсе" жамоаларида тўп тепган.
Трансфермаркет портали тўптепарнинг қийматини 200 минг еврога баҳолаган.




