Расман: “Вулверхэмптон” Эшпириту Санту билан келишувни узайтирди

Eldor Akmurzayev
13 сен 2020
Португалиялик мутахассис “бўрилар” билан 2023 йилнинг ёзигача шартнома имзолади.

46 ёшли Санту 2017 йилнинг майида жамоани қабул қилиб олиб, “Вулверхэмптон”ни АПЛга олиб чиққан эди.

2018/19 йилги мавсум якунларига кўра "Вулвз" 39 йиллик танаффусдан сўнг еврокубокларга йўл олди. “Бўрилар” Европа Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг чорак финалида мусобақанинг бўлажак ғолиби “Севилья”га (0:1) имкониятни бой берганди.

Эслатиб ўтамиз, жамоа АПЛ янги мавсумидаги илк учрашувини 14 сентябр куни сафарда “Шеффилд”га қарши ўтказади.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: twitter.com/Wolves