РАСМАН! Владимир Назаров — "Нефтчи" футболчиси!

Оқил Абдубарноев
27 янв 2023
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси посбони Владимир Назаров янги мавсумда Фарғонанинг "Нефтчи" клубида фаолият олиб боради.

Аввалроқ сайтимиз орқали дарвозабоннинг "Нефтчи" сафига қўшилиши ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Назаров "Бунёдкор" билан Абу-Дабига йўл олган футболчилар рўйхатидан тушиб қолганди.

20 ёшли дарвозабон Азиз Ҳайдаров истеъфога чиқарилганидан кейин "қалдирғочлар" сафидан кетган. У 7 январь куни "Бунёдкор" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузганди

Маълумот учун, Владимир Назаров ўтган мавсумда "Олимпик" таркибида жами 14 та учрашувда майдонда ҳаракат қилган. 


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: "Нефтчи" ФК матбуот хизмати