

Мавсумнинг биринчи қисмини "Бухоро" таркибида ўтказган ҳужумчи Шоҳруз Норхонов эндиликда "олтин изловчилар" шарафини ҳимоя қилади. 32 ёшли футболчи навоийликлар билан расман шартнома имзолади.
Маълумот учун, форвард жорий мавсум 18 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 1 та голли узатма бор.



