

"Фенербахче" клубининг твиттердаги расмий саҳифасида "Ливерпуль" ҳимоячиси Мартин Шкртел жамоага келганлиги эълон қилинди.
Трансфер деталлари ҳозирча маълум эмас. Аммо матбуотда Шкртел "Фенербахче"га ҳимоячи 7 миллион еврога тушгани ёзилганди.
Туркия клуби Шкртелни эртага расман оммага таништиради.




