Расман: "Рома" Малком борасида "Бордо" билан келишиб олди

Narzulla Saydullayev
24 июл 2018
"Бордо"нинг бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Малком "Рома"га ўтмоқда, деб хабар бермоқда клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси.

Трансфер 36 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи Рим клубида тиббий кўрикдан ўтгач шартномага имзо чекади.

21 ёшли Малком "Бордо"да 2016 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У 96та ўйинда 23та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: asroma.it