Расман: Рифат Акрамхўжаев ўз аризасига кўра, "Сурхон" жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Aslanov Jasurbek
5 июл 2021
Мутахассиснинг клубни тарк этиш сабаби маълум бўлди.

"Сурхон" клуби бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев оилавий муаммолар сабаб, ўз аризасига кўра жамоани тарк этди.

Термизликлар шу кунларда жамоага янги бош мураббий вариантларини кўриб чиқмоқда.

Янги бош мураббий эълон қилингунга қадар жамоани биринчи давра сўнгги тури ва иккинчи даврага катта мураббий Рустам Арипов ва техник директор Баҳром Ҳайдаровлар тайёрлайди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia