Расман: "Нефтчи" клуби "Локомотив" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Administrator
3 янв 2024
Жалолиддин Жумабоев янги мавсумдан фарғоналиклар сафида ҳаракат қилади.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби "Локомотив" ҳимоячиси Жалолиддин Жумабоев билан икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий матбуот хизмати маълум қилди. 

Маълумот учун, Жалолиддин Жумабоев ўтган мавсумни Ўзбекистон Про лигасида Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўтказди. Футболчи  Про лигада  жами 18 учрашувда 1524 дақиқа  ҳаракат қилиб, 3 гол уришни уддасидан чиқди.


AdministratorMuallif
Manba: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати