Расман: "Нефтчи" Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этганини эълон қилди

Tolibjon Qosimov
23 окт 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов "Нефтчи" клубини тарк этди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Ярим ҳимоячи фарғоналиклар сафига қишда бориб қўшилган эди.

"Жасур Жалолиддиновга аҳил жамоамиз номидан келажакдаги фаолиятида омад ёр бўлишини, жамоамиз равнақи йўлида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз", - деб ёзилган клуб баёнотида.

"Championat.asia" маълумотига кўра, Жалолиддинов фаолиятини тез орада Озарбайжоннинг "Сумгайит" клубида давом эттириши мумкин.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати