Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Iskandarov Abdulaziz
18 фев 2026
Трансфер ойнасининг охирги кунларида "Навбаҳор" таркибга яна бир қатор футболчиларни таклиф қилмоқда.

Бразилиялик ҳужумчи Алекс Фернандес 2026 йилги мавсумда "Навбаҳор" либосида тўп тепади. 2002 йилда туғилган футболчи Россиянинг "Балтика" жамоасидан жалб этилди. У ўтган мавсумни ижара асосида Озарбайжоннинг "Нефтчи" жамоасида ўтказган эди. 

Трансфермаркт портали тўптепарни 500 минг еврога баҳолаган.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: "Навбаҳор" матбуот хизмати