Патрик Клюйвертнинг ўғли Жастин "Аякс"дан "Рома"га ўтди.
Бу ҳақда римликлар матбуот хизмати хабар берди.
19 ёшли форвард "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Бўрилар" расмий сайти ҳозирча трансфер деталлари ҳақида хабар бермади. Хориж ОАВларининг маълум қилишича, келишув 20 миллион еврони ташкил этган.