"Уларга жамоада фидойилик ва садоқат билан хизмат қилганликлари учун самимий миннатдорчилик изҳор этиб, келгуси фаолиятларида омад тилаймиз" — дейилади клуб баёнотида.

Фарғонанинг “Нефтчи” клубида кадрлар алмашинуви амалга ошди. Клуб матбуот хизмати расман бош менежер Жаъфар Ирисметов ва спорт директори Шаҳбоз Беғамов лавозимларини тарк этганини маълум қилди.
Расмий хабарда таъкидланишича, ҳар икки мутахассис жамоа раҳбарияти билан келишилган ҳолда, ўз аризаларига биноан ишдан кетган.
Аввалроқ сайтимиз орқали “Нефтчи” клуби раҳбариятидаги мазкур истеъфо ҳақида хабар берган эдик.




