Расман: "Бухоро" Шоҳруз Норхонов ва Жасур Холтўраев трансферини эълон қилди

Tolibjon Qosimov
14 июл 2023
Суперлига клублари ёзги трансфер ойнасида таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

Тожикистонда Суперлиганинг 2-даврасига тайёргарлик кўраётган "Бухоро" жамоаси икки нафар ҳужумчи Шоҳруз Норхонов ҳамда Жасур Холтўраев билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Норхонов фаолияти давомида "Истиқлол", "Обод", "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Навбаҳор" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Суперлигада шу вақтга қадар 194 ўйинда 65 марта тўп киритган. Холтўраев "Шўртан", "Сурхон", "Металлург", "Қизилқум" жамоаларида ҳаракат қилган.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: "Бухоро" матбуот хизмати