Рашфорд: "Болалигимда Роналдога тақлид қилганман"

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2017, 14:42
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорд болалигида бразилиялик Роналдога тақлид қилгани ҳақида айтиб берди.

Олдинроқ бразилиялик Рашфордда ўзини кўраётганини айтган эди.

"Унинг барча ўйинларини, кучайиб боришини кўрганман. У кўплаб совринлар ютган ажойиб футболчи. Шу сабабли у сиз ҳақингизда гапирса жуда ёқимли бўлади.

Унинг барча видеоларини Youtube да кўрганман, унинг биринчи жонли ўйинини 2003 йил "Олд Траффорд"да томоша қилган эдим, у хет-трик қайд этган. Беш ёшда эдим. У акамнинг ҳам севимли ўйинчиси бўлган.

Бола бўлсангиз, жаҳоннинг кучли футболчиларига тақлид қилишга уринасиз. Роналдога тақлид қилар эдим" - дейди Рашфорд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph