

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Рабьонинг Англияга кўчиб ўтишини унинг агенти ва онаси Вероника истамоқда.
Қайд этилишича, Рабьонинг онаси "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" билан бир вақтда музокараларни давом эттирмоқда. Трансфер ёздаёқ амалга ошиши мумкин. "Ирислар" бош мураббийи Карло Анчелотти футболчини қишда сотиб олишга қаттиқ уриниб кўрганди.
Айни дамда Игуаин билан биргаликда Рабьо ҳам "Ювентус" қароргоҳига қайтмаган икки футболчи бўлиб турибди.



