Рабьо мушак жароҳати сабаб "Барселона" билан ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
4 авг 2021, 08:15
"Ювентус" ҳимоячиси Адриен Рабьо Жоан Гампер Кубоги доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Ўйинчи чап сонидан мушак жароҳатини олди.

"Футболчи жароҳатидан тикланишнинг аниқ муддатини билиши учун 10 кундан сўнг такрорий тиббий кўрикдан ўтади", - дейилади "кекса синьора" расмий баёнотида.

Рабьо туринликлар либосида жами 84та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: juventus.com