"Қўқон-1912"нинг ПРО-Лигага тушиб кетишига сабаб бўлган футболчи Қўқонда ўйнайди

Omonjon To`xtamirzayev
20 дек 2023
"Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги трансферни амалга оширди.

Клуб узоқ масофалардан гол уришни хуш кўрувчи Ислом Шарипов билан шартнома имзолади. Томонлар бир йиллик ҳужжатларни имзолашган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги мавсум охирги турида "Динамо" сафида айнан Ислом Шариповнинг голи самарқандликларга ғалаба келтириб, "Қўқон-1912"ни ПРО-Лигага тушиб кетишига сабаб бўлганди.  


"Жамоамизга хуш келибсиз, Ислом Шарипов!", - дейилади клуб хабарида.

Ислом Шарипов
Туғилган санаси:
05.02.1995
Ампуласи: Марказий ярим ҳимоячи

Ислом Шарипов ўтган мавсумни ПРО-Лиганинг "Юниред" жамоасида ўтказди. У 19 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Қўқон-1912 матбуот хизмати