

Мазкур баҳсда майдон эгалари етакчиси ва сардори Мурод Холмуҳаммедов майдонга туша олмайди. Сабаби у ўтган турда "Металлург" билан ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.
Маълумот учун, Холмуҳаммедов бу мавсум Суперлигада ҳозирга қадар 7та гол уриб клуб тўпурари бўлиб турибди. Бу жамоалар ўртасида биринчи даврада Навоийда ўтган баҳсда ягона голни айнан Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпидан урган эди.
"Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви соат 15:15да Қўқондаги "Марказий" стадионида бошланади.




