"Қўқон-1912": "Металлург", "Бухоро", "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
7 янв 2016
Жамоамиз иккинчи йиғин давомида яна тўртта назорат учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда.

Айни дамда 10 январь куни жамоамизга рақиб бўладиган жамоалар билан музокаралар давом этмоқда.

Қолган рақиблар эса аниқ. 14 январь куни вакилларимиз Бекободнинг “Металлург” клубига қарши майдонга тушишади. 18 январь кунги рақибимиз эса – “Бухоро”.

Ниҳоят, Тошкентдаги йиғин якунида, яъни, 21 январь куни Муроджон Исмоилов шогирдлари Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: kokand1912.uz