"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди

Khoja
27 апр 2025
Суперлиганинг 7-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда мезбонлар 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа жамоалар Суперлига доирасида 25 йилдан сўнг тўқнаш келди.  "Шунқорлар" эса ўз майдонида 27 йилдан кейин "Хоразм"ни таслим этди. Жамоа охирги марта элитада 1998 йил Қўқонда рақибидан устун келган эди. 

Маълумот учун,  "Қўқон-1912" навбатдаги учрашувини 2 май куни Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.  "Хоразм" эса шу куни "Насаф" билан куч синашади.


KhojaMuallif
Manba: championat.asia