"Қизилқум" ўйинчиси билан шартномани узайтирди

Alisher
20 дек 2024
"Қизилқум" ўйинчиси Даврон Анваров клуб билан шартномасини бир йилга узайтирди.

"Қизилқум" жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини бошлади ва клуб таркибидаги шартномаси якунланган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш ишларини амалга оширмоқда.

Якунланган мавсумда "олтин изловчилар" таркибида ҳаракат қилган Даврон Анваров билан клуб раҳбарияти яна бир йиллик шартнома имзолади. 2025 йилга мавсум сўнггигача футболчи жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Ёш ва умидли футболчимизга жамоамиздаги фаолиятига омад тилаймиз!", — дейилади клуб хабарида.


AlisherMuallif
Manba: "Қизилқум" матбуот хизмати