Қайғу... Абдулҳақ Нури кома ҳолатига тушганига 1 йил бўлди

Mirjalol Normatov
11 июл 2018, 11:45
Бугун "Аякс" футболчиси Абдулҳақ Нурининг кома ҳолатига тушганига роппа роса 1 йил бўлди.

21 ёшли футболчи 2017 йилнинг 8 июль кунида "Вердер" жамоасига қарши баҳсда ҳушидан кетиб, майдонга йиқилганди. Уни вертолёт ёрдамида касалхонага етказишди.

11 июль кунида у сунъий кома ҳолатига тушгани маълум қилинди. Ўша вақтдан буён у шу ҳолатда бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia