

Айтилишича, вилоят раҳбари "Насаф"нинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва шартномаси тугаётган тажрибали футболчилар билан шартномаларни узайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Айтиш керакки, "Насаф" - "Сурхон" баҳсидан сўнг клубнинг молиявий ҳолати ҳақида гаплар-сўзлар тарқалган эди.
Championat.asia манбааси хабарига кўра, баъзи футболчилар 5 ойдан буён маош олишмаган. Кейинчалик бу мавзуга "Насаф" бош мураббийи ҳам тўхталиб ўтиб, ҳақиқатдан ҳам молиявий муаммолар борлигини айтган эди. "Молиявий муаммоларимизни унутиб майдонга чиқмоқдамиз. Ҳомийлар бу масалани ҳал этишади, ҳаммаси тез орада ҳал бўлишига ишонаман", - деганди Рўзиқул Бердиев "Сурхон" билан ўйиндан кейин.




