

"Мен бу йиллар учун Пикега раҳмат айтмоқчиман. У "Барселона"га болаликдан мухлислик қиладиган барча каталонияликлар учун намуна. Жерар уларга кўп қувончли дақиқаларни олиб келди. У фаолиятини якунлаётганидан афсусдамиз. Сизга омад тилаб, тез орада учрашгунча деб қоламан", – деди хавбек.
Пике – "Барселона" академияси тарбияланувчиси. Жерар 2008 йилдан бери "кўк-анорранглилар" асосий жамоасида ўйнамоқда.



